Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Адвокатлик гувоҳномаларининг янги намунаси тасдиқланди

02.06.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2023 йилда “Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 226-сон Қарори имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан адвокатлик гувоҳномалари махсус QR-код қўйилган янги намунада берилади.

 

2024 йил 1 январга қадар:

  • адвокатлик лицензиялари “Лицензия” тизими орқали электрон шаклда берилади;
  • эски намунадаги гувоҳномалар янгиларига бепул алмаштирилади.

 

Ҳужжат билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда, унга кўра:

  • адвокатлик гувоҳномалари бепул тарзда 10 йил муддатга берилади;
  • адвокатлик тузилмасига қабул қилинган номзод “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали гувоҳномани бериш ҳақида ариза юборади (аризани сутканинг исталган вақтида юбориш мумкин);

Маълумот учун: аризада номзоднинг Ф.И.Ш., телефон рақами, адвокатлик тузилмасининг номи ва манзили кўрсатилади. Бошқа ҳужжатлар адлия органи томонидан идоралараро тизим орқали мустақил олинади.

  • адлия органи 2 кун ичида гувоҳномани расмийлаштириб адвокатга тегишли хабарнома юборади;
  • адвокатнинг ҳоҳишига кўра гувоҳнома унга тақдим этилиши ёки адвокатлик тузилмаси манзилига почта орқали юборилиши мумкин (бу ҳолатда почта ҳаражатлари адвокат томонидан қопланади).

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах