Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Вахтачилар қандай ишлайди

17.07.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2023 йилдаги “Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 287-сон қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши мумкин эмас:

  • 18 ёшгача бўлган ходимлар;
  • ҳомиладор аёллар;
  • уч ёшгача бўлган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий);
  • тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.

 

Низомга кўра, вахта усули қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:

  • ўрмон хўжалиги, геология-қидирув, алоқа ва темир йўл транспорти ташкилотларида;
  • қурилиш-монтаж, шунингдек, реконструкция-таъмирлаш ишларини амалга ошираётган қурилиш ташкилотларида;
  • энергетика объектларидан фойдаланишда (эксплуатация қилишда);
  • нефть ва газ саноати объектларида;
  • рангли ва қимматбахо металлар, кўмир ва бошқа табиий бойликлар конларини ўзлаштиришда;
  • вахта усули қўлланган ташкилотлар ходимларига хизмат кўрсатаётган тиббий, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ташкилотларида;
  • автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда бошқа ташкилотларда.

 

Ишчини вахта усулида ишга юбориш хизмат сафарига юбориш ҳисобланмайди.

 

Вахтанинг давомийлиги жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошка вакиллик органи билан келишилган ҳолда белгиланади ва унинг давомийлиги бир календарь ойдан ошмаслиги керак.

 

Жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида белгиланган алоҳида холларда айрим объектларда вахтанинг давомийлиги 3 ойгача узайтирилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах