Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

27.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2023 йилдаги 495-сонли қарори билан «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Кўкрак нишони билан диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари рағбатлантириш мақсадида мукофотланадилар.

 

Мазкур нишон билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

 

Вазирлик ва идоралар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, диний-маърифий, ижтимоий-маънавий соҳадаги ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига ҳар йили 1 октябрга қадар тақдим этади.

 

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитасига ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида кўкрак нишон билан тақдирлашни тантанали тарзда ўтказиш вазифаси топширилди.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.