Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

«Аҳоли саломатлиги – 2030» миллий стратегиясининг устувор вазифалари

21.12.2023

Читать на русском языке

Стратегия лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Лойиҳада замонавий ва самарали бошқарув усуллари ҳамда молиявий механизмларни жорий қилиш орқали тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 2030 йилгача амалга ошириладиган устувор вазифалар ва янги йўналишлар келтириб ўтилган.

 

2024–2026 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режасида қайд этилган вазифалар ижросини таъминлаш учун 270 дан ортиқ чора-тадбирлар, шунингдек 2030 йилгача эришиладиган самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

 

Замонавий ва самарали бошқарув усуллари ҳамда молиявий механизмларни жорий қилиш орқали тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 2030 йилга қадар:

  • соғлиқни сақлашнинг қуйи (бирламчи), ўрта (иккиламчи) ва юқори (учламчи) бўғимларидаги муассасаларни молиялаштириш манбаси, тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми ва шакллари ҳамда бошқарув усуллари белгиланган янги миллий тиббий ёрдам тизими;
  • кафолатланган тиббий хизматларнинг аниқ ҳажми, пулли тиббий хизматлар турини кенгайтириш;
  • давлат тиббиёт муассасаларига молиявий мустақиллик бериш ва молиявий фаолиятини бизнес режа асосида юритиш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;
  • стационар тиббиёт муассасаларида «ҳар бир даволанган ҳолат» учун молиялаштириш орқали давлат тиббий суғуртаси механизмларига тўлиқ ўтиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Лола Абдуазимова