Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Божхона хизмати тўғрисидаги қонун янгиланди

19.10.2018

Читать на русском языке

 

«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди (18.10.2018 йилдаги ЎРҚ-502-сон).

 

Ҳужжат олдинги версиясига қараганда анча: 14 моддадан 37 моддагача кенгайтирилди. Хусусан, янги таҳририга қуйидагилар киритилди:

 

  • божхона ходимлари томонидан жисмоний куч, махсус воситалар (биноларни очиш учун ускуналар, наручниклар, резина таёқчалар, кўздан ёш оқизадиган моддалар ва бошқалар) ва ўқотар қуроллар қўлланилиши тартиби. Умуман олганда, ҳаракатлар шартлари ва қоидалари ички ишлар органлари учун белгиланганига ўхшайди: аниқ баён этиладиган огоҳлантириш – мутаносиблик ва зарар миқдорини камайтириш – жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш – бевосита бошлиққа ва прокурорга ҳисоб бериш;

 

  • божхона органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари. Ходимларни қабул қилиш қоидалари, шу жумладан уларга қўйиладиган профессионал ва шахсий талаблар, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш; махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш; тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакани ошириш (ҳар 2 йилда), шунингдек аттестациядан ўтиш (3 йилда 1 марта) ва хизмат билан боғлиқ бошқа масалалар батафсил ёритилди. Эслатиб ўтамиз, буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом даражасида батафсил тартибга солинган;      

 

  • божхона хизмати ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш. Соғлиқни сақлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларни турар жой билан таъминлаш (бу ерга қаранг), давлат суғуртаси ва пенсия таъминоти масалалари тартибга солинган.       

 

Қабул қилинган қонун божхона органлари фаолиятини ислоҳ қилиш жараёнининг мантиқий давоми бўлди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

 

а) Президентнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ–5414-сон Фармони, у билан Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган;

 

б) Президентнинг 12.04.2018 йилдаги ПҚ–3665-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори;

 

в) Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 19.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах