Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ҳисоб палатаси кимларнинг маълумотлар базасидан фойдалана олади

23.05.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2018 йилдаги 362-сон қарори билан солиқ солинадиган базани ва солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи Ҳисоб палатасининг дастурий комплекси жорий этилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳисоб палатаси олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда ўз ваколатларини амалга оширади.


Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ-5147-сон Фармони билан унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинган.

 

Дастурий комплекс Ҳисоб палатасига солиқ ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш имконини беради. Шу муносабат билан унинг бундай фойдаланишини таъминлаш мажбурияти юклатилган давлат органлари ва ташкилотларининг иккита рўйхати тасдиқланди.  

 

Биринчиси электрон маълумотлар базаларига эга бўлган ва, тегишинча, улардан реал вақт режимида фойдаланишга рухсат эта оладиган давлат органлари ва ташкилотларидан иборат. Улар атиги 12 та: 

  • Молия вазирлиги;
  • Адлия вазирлиги;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирли;
  • Давлат солиқ қўмитаси;
  • Давлат божхона қўмитаси;
  • Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
  • Давлат статистика қўмитаси;
  • Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги;
  • «Ўзтрансгаз» АЖ;
  • «Ўзбекэнерго» АЖ;
  • «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ;
  • «Ўзбекистон Республика валюта биржаси» АЖ.

 

Уларнинг Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиши икки ҳафта муддатда таъминланади.

 

Иккинчисига электрон маълумотлар базалари шакллантирилгунга қадар Ҳисоб палатасининг электрон сўрови асосида ахборотни маълумотлар айирбошлаш дастурий таъминоти орқали тақдим этадиган давлат органлари ва ташкилотлари (атиги 33 та) киритилган. Улар 2018-2020 йиллар мобайнида ўзларининг маълумотлар базасини шакллантиришлари шарт.

 

Жорий йилнинг 1 декабригача маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади ва фойдаланишга топширилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах