Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори қабул қилинди (01.05.2024 йил, АВда рўйхат рақами 2156-5).
Ҳужжат билан Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Эндиликда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
Илгари ҳар бир кун учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7 % миқдорида йиғим тўланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.05.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев