Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Журналистларни янги олий таълим муассасаси тайёрлайди

28.05.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 24.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзА сайтида (иловаларсиз) жойлаштирилган.

 

Тегишли университет ташкил этиш зарурлиги ҳақида мамлакатимиз Президенти ўтган йил охирида Олий Мажлисга мурожаатномасида қайд этган эди.

 

ОАВ соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (бундан кейин – Университет) ташкил этилмоқда. У Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради.  

 

Университет ОАВ соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Шунингдек унда илмий-тадқиқот фаолияти, медиатаълим тизимини яратиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишлар олиб борилади.

 

Олий таълим муассасаси илк талабаларни келаси ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага тасдиқланган квоталар бўйича қабул қила бошлайди. Университетда сиртқи таълим шакли ҳам бўлади. Ундаги квоталанган жойлар – бакалавриат учун умумий квоталарнинг 30%игача. Аниқ рақамлар бир ой муддатда тақдим этилади.

 

Абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилади, тегишли таълим йўналишлари бўйича эса – ёзма ва суҳбат шаклида касбий (ижодий) имтиҳон ҳам қўшилади.

 

Университет ташкил этилиши муносабати билан янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Журналистика (фаолият турлари бўйича)» таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан «Олий журналистика курслари» бўйича қабул тўхтатилади. Ушбу таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар мазкур олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттирадилар.

 

Янги олий таълим муассасаси Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-5, 88-уйда (Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи биносида) жойлашади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_