Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Маҳкумлар учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади

22.04.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2019 йилдаги «Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 318-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, маҳкумни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларига умумий ва ҳунар таълими, касб тайёргарлиги ҳам киради (ЖИКнинг 7-моддасига қаранг).

 

ИИВ ЖИЭББнинг жазони ижро этиш муассасаларида умумтаълим мактабларининг 6 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Улар тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига бўйсунади. Уларда ўқувчи маҳкумлар сонидан қатъи назар синфлар очишга рухсат этилади. 

 

Бундан ташқари, колониялар ҳудудида жойлашган 4 та касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунарга ўқитиш марказларига айлантирилади. Улар Меҳнат вазирлиги тасарруфига ўтказилади. У ерда маҳкумларни тарбиялаш, ўқитиш ва касбга тайёрлаш билан шуғулланадилар. Касб-ҳунарга қисқа муддатли тайёрлаш касбларининг рўйхати бир ой муддатда ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари жорий этилади.

 

Келгусида пробация хизмати назорати остидаги шахслар, яъни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум этилганлар, шартли ҳукм қилинганлар ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганларни ҳам ўқита бошлайдилар (батафсил қаранг). 2 ой муддатда тегишли таклифлар киритилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.