Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Тошкент вилоятида биосфера резервати ташкил этилди

22.05.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2018 йилдаги 367-сон “Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатга биноан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона барпо этилди.

 

Буюртма қўриқхона негизида умумий майдони 42952,81 гектар бўлган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати (кейинги ўринларда биосфера резервати деб аталади) ташкил этилди.

 

Давлат биосфера резерватибиологик ранг-барангликни сақлаш, табиий объектлар ва мажмуалардан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддаси).

 

Белгиланишича:

  • биосфера резервати “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юритувида бўлади;
  • биосфера резерватининг қўриқлаш ходимлари тегишли ҳуқуқлар ва имтиёзлар берилган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тенглаштирилади;
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга берилаётган биосфера резерватига фаолиятни молиялаштириш манбалари, шу жумладан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштиришнинг бошқа манбалари, муҳофаза этиладиган ҳудудларга бериладиган имтиёзлар ва преференциялар сақланиб қолади.

 

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қуйидагилар топширилди:

  • манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда биосфера резервати ҳудудини зоналарга бўлиш, ҳар бир зонанинг (қўриқхонага айлантирилган зона, оралиқ зона, ўтиш зонаси) чегараларини батафсил тавсифлаш;
  • Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомни бир ой муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • биосфера резерватидан самарали фойдаланилишини, табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, қайта тиклаш ва тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Жаҳонгир Тўрахонов.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_