Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Умумий фойдаланишдаги aвтомобиль йўллари аутсорсинг асосида қандай эксплуатация қилинади

26.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2024 йилдаги “Умумий фойдаланишдаги aвтомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 233-сон қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда (10.10.2023 й. ПҚ-330-сон).

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди:

  • аутсорсерни аниқлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
  • аутсорсинг хизматларини молиялаштириш тартиби;
  • аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат қилиш тартиби;
  • шунингдек аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.

 

Аутсорсер давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ энг яхши таклифларнинг давлат харидлари электрон тизими орқали амалга ошириладиган танлаш ёки тендер савдолари асосида аниқланади.

 

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини аутсорсинг асосида эксплуатация қилиш ишлари 2024 йил 1 майдан бошлаб Давлат бюджетидан Автомобиль йўллари қўмитасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, эксплуатация қилиш ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва уларнинг олдини олиш ишларига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.04.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова