Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак Как зарегистрировать товарный знак

“Suv hisobi” сувни ҳисобга олиш ахборот тизими яратилади

05.04.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 01.04.2023 йилдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-107-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

  • тижорат банклари кредитларининг гаров таъминоти 50 фоизгача, бироқ 2,5 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги асосида таъминланади;
  • тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этилади.

 

2024 йил 1 мартга қадар Қашқадарё вилояти Касби туманида барча сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва сувни фойдаланувчиларга етказиб бериш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

 

Сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини берувчи "Suv hisobi" ахборот тизими яратилади.

 

Қарорга асосан 2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • республиканинг барча ҳудудларида "Suv hisobi" АТ жорий қилинади;
  • қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда – "Suv hisobi" АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.