Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 197-сон қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарори билан 2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тасдиқланган (батафсил – бу ерда).
Хусусан, маиший техника, тиббий асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва бошқалар ишлаб чиқариш бўйича 12 та лойиҳа киритилди. Рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
Бунда Дастурга янгитдан киритилган ташкилотларга нисбатан имтиёзлар қуйидагилар бўйича қўлланилади:
- божхона тўловлари бўйича – 2017 йил 17 апрелдан;
- солиқлар бўйича – 2017 йил 1 майдан.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.