Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши импорт енгил автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.
Ҳозирги вақтда республикага транспорт воситаларини олиб киришда қуйидаги тўловларни тўлаш зарур: божхона божи, акциз солиғи, божхона йиғими ва ҚҚС. Биз аввал ёзганимиздек, 1 августдан бошлаб акциз солиғи бекор қилинади ва утилизация йиғими жорий этилади.
Келинг, енгил автомобиллар мисолида мазкур янгиликларни инобатга олган ҳолда импорт қилинаётган транспорт воситалари қиймати қандай ўзгаришини батафсил кўриб чиқайлик. Қуйида ҳозирги ва бўлғуси нархларнинг солиштирма жадвалини келтирамиз.
Транспорт воситаларининг таснифи |
Импорт қилинаётган транспорт воситасининг ўртача қиймати (АҚШ $ да )
|
Божхона божи |
Акциз солиғи |
ҚҚС |
Божхона йиғими |
Утилизация йиғими |
Жами мажбурий тўловлар |
Охирги нарх (АҚШ $ да) |
М1 тоифали транспорт воситалари : енгил автомобиллар (янги) |
||||||||
1000 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли двигателга эга |
6 000 |
1.08.2020 йилга қадар |
||||||
3 240 (ўртача қийматининг 54%и) |
1 920 (ўртача қийматининг 32%и) |
1 674 (ўртача қиймати, божхона божи ва акциз солиғининг 15%и ) |
25 (ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас) |
0 |
6 859 |
12 859 |
||
1.08.2020 йилдан бошлаб |
||||||||
3 240 (ўзгаришсиз) |
0 |
1 386 (ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и ) |
25 (ўзгаришсиз) |
659 (30 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да) |
5 310 |
11 310 |
||
Фарқи (АҚШ $ да) |
-1 549 |
|||||||
1000 см³ дан ортиқ, бироқ 1500 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли двигателга эга |
8000 |
1.08.2020 йилга қадар |
||||||
5 400 (ўртача қийматининг 67,5%и)
|
3 750 (ўртача қийматининг 46,875%и)
|
2 573 (ўртача қиймати, божхона божи ва акциз солиғининг 15%и ) |
25 (ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас) |
0 |
11 748
|
19 748
|
||
1.08.2020 йилдан бошлаб |
||||||||
5400 (ўзгаришсиз) |
0 |
2 010 (ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и) |
25 (ўзгаришсиз) |
2 636 (120 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да)
|
10 071
|
18 071
|
||
Фарқи (АҚШ $ да) |
-1 677 |
|||||||
1500 см³ дан ортиқ, бироқ 3000 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли двигателга эга |
16 000 |
1.08.2020 йилга қадар |
||||||
10 800 (ўртача қийматининг 67,5%и)
|
6 960 (ўртача қийматининг 43,5%и)
|
5 064 (ўртача қиймати, божхона божи ва акциз солиғининг 15%и)
|
32 (ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас)
|
0 |
22 856 |
38 856
|
||
1.08.2020 йилдан бошлаб |
||||||||
10 800 (ўзгаришсиз)
|
0 |
4 020 (ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и) |
32 (ўзгаришсиз)
|
3 955 (180 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да) |
18 806
|
34 807
|
||
Фарқи (АҚШ $ да) |
-4 049 |
|||||||
3000 см³ дан ортиқ, бироқ 3500 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли двигателга эга
|
30 000 |
1.08.2020 йилга қадар |
||||||
18 000 (ўртача қийматининг 60%) |
9 300 (ўртача қийматининг 31%) |
8 595 (ўртача қиймати, божхона божи ва акциз солиғининг 15%и) |
60 (ўртача қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ $ дан кам эмас) |
0 |
35 955 |
65 955 |
||
1.08.2020 йилдан бошлаб |
||||||||
18 000 (ўзгаришсиз) |
0 |
7 200 (ўртача қиймати ва божхона божининг 15%и ) |
60 (ўзгаришсиз) |
3 955 (180 БҲМ эквивалентида АҚШ $ да) |
29 215 |
59 215 |
||
Фарқи (АҚШ $ да) |
-6 740 |
Келтирилган жадвалдан кўрганимиздек, енгил автомобилнинг охирги нархи, утилизация йиғими жорий этилганига қарамай, акциз солиғининг бекор қилиниши ҳисобига камаяди. 1000 см³ дан ортиқ бўлмаган иш ҳажмли двигателга эга енгил автомобиль нархи 12%га камаяди, 3 000 см³ дан ортиқ иш ҳажмли двигателга эга енгил автомобилнинг нархи эса 10%га камаяди.
Импорт қилинадиган транспорт воситалари нархини камайтириш бўйича кўрилган чоралар ички автомобиль бозорида рақобатнинг ошишига олиб келади.
Эльмира Сиразиева.
Комментарии (1)
Добавить комментарийГость_Ойбек :
Россия, Белоруссия, Украинадан олиб келинадиган автомашиналар нархи ошади. Шуни хам хисоб китоб килиб берингда