Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

1 Февралдан нималар ўзгарди

01.02.2022

Рус тилида ўқиш

norma.uz портали 2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига имтиёзлар берилмоқда

 

2025 йил 1 январга қадар:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга, мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10%и миқдорда субсидия ажратилади;
  • бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан белгиланадиган депозит ставкасига банкнинг 1%лик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредит ажратилади;
  • бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада $3 млн дан ортиқ бўлмаган миқдорда экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратилади;
  • бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80%ини экспорт қилган корхоналарга:

- ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;

- уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади.

 

Фармацевтика соҳасидаги корхоналар қандай қўллаб-қувватланади

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 75%и Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасидан қоплаб берилади.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар касб-ҳунарга ўқитилади

 

Улар учун қуйидагилар ташкил этилади:

  • барча ҳудудлардаги касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ҳар чоракда қисқа муддатли курслар;
  • “Ишга марҳамат” мономарказларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, хорижий тил, компьютер саводхонлиги ва компьютерда дастурлаш асослари бўйича доимий равишда ўқув курслари.

 

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади

 

Ушбу тизим эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилоти фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан бошлаб - барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

 

Балиқчилик учун ускуналар ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча имтиёзлар

 

2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80%идан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун:

  • фойда солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, -

ставкалари 50%га камайтирилади.

 

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларга ўз хонадонида балиқ етиштиришга рухсат берилди.

 

Чет тили ўқитувчилари учун устамалар жорий этилади

 

Таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% устама тўланади. Бунда «Test of Russian Foreign Language» (ТORFL) халқаро сертификатининг С1 даражаси, «Тест по русскому языку как иностранному» (Чет тили сифатида рус тилидан тест) халқаро сертификатининг ТРКИ 3 даражаси, шунингдек «Тест по русскому языку как иностранному» халқаро сертификатининг С1 даражаси ҳамда  «The Common European Framework of Reference for Languages» методикаси бўйича С1 даражадаги сертификатлар ўзаро мувофиқ ҳисобланади.

 

Саодат Усманова.