Ички ишлар вазирлиги эски намунадаги паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар этиб белгиланганини эслатиб ўтади.
Биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар янги ҳужжатни олиш учун доимий прописка қилинган жойдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этишлари керак.
Жойлардаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига мустақил равишда ташриф буюра олмайдиган фуқаролар мобиль станциялар хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.