Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойи учун бош бухгалтер режаси Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари Масъулияти чекланган жамиятнинг устав капитали қандай шакллантирилади

1 мартдан нималар ўзгаради

27.02.2025

Рус тилида ўқиш

Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил этилганда субсидиялар тўланади


Ногиронлиги бор болалар учун кундузги парвариш хизматларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги субсидиялар назарда тутилади:

  • кундузги парвариш хизматидан бир кун фойдаланганлик учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 25 фоизи, 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Бунда вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 оширувчи коэффициентни қўллаш орқали белгиланади;
  • Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун субсидиянинг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўланади;
  • хусусий шерик томонидан кундузги парвариш хизмати ташкил этилган жойдан 3 км радиусдан узоқ масофада яшовчи болаларни ташиш учун транспорт хизмати йўлга қўйилганда, тарбияланувчининг мазкур хизматга амалда қатнаган кунлари сонидан келиб чиқиб, бир ой учун БҲМнинг 75 фоизигача миқдорида компенсация тўланади

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти объектларини топширишнинг янги тартиби жорий қилинади

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига 2 икки йил ичида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини:

  • тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга тўғридан-тўғри ижарага бериш, шунингдек 4 йил давомида ижара тўловларини тўлаган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорларга – баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш ёки тўғридан-тўғри сотиш учун;
  • чет тилларини ўқитиш ва малака сертификатини олиш бўйича фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга 5 йил муддатга ижарага бериш рухсат этилади.

 

Қишлоқ хўжалиги техникасини рўйхатдан ўтказиш бўйича янги талаблар белгиланмоқда

 

Имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган янги тракторлар ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


Хайрия ажратмалари учун янги платформалар ишга туширилади
 

 Жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия ажратмаларига хизмат кўрсатиш бўйича «Яшил олам» ва «Яшил тўлов» платформалари жорий этилади.

 

Давлат божини қайтаришнинг янги тартиби


Тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги сабабли суд иши тугатилганда тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божи қуйидаги миқдорларда қайтарилади:

  • биринчи инстанция судида – тўланган давлат божининг 70 %;
  • апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судларда – тўланган давлат божининг 30 %.


Ёлғиз ота-оналарга моддий ёрдам тўланади

 

Камбағал оилалар реестрига киритилган, расмий банд бўлган ёлғиз оналарга (оталарга) Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари ҳисобидан бола (болалар) уч ёшга тўлгунга қадар мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш учун бир болага 1,5 БҲМгача моддий ёрдам кўрсатилади.

 

“Экологик транспорт” тизими жорий этилади

 

“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этилади. Унинг доирасида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

 

 Пенсияларни тайинлаш - проактив шаклда

 

Фуқароларга ёшга доир пенсиялар белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинланади. Бунда, ёшга доир пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.

 

Барча давлат органларининг веб-саҳифалари – Ягона платформада

 

Давлат органларининг расмий веб-сайтлари Ҳукумат порталининг ягона платформаси орқали фаолият юритади. Давлат органлари раҳбарлари ўз идораларининг расмий веб-сайтларининг юритилишига шахсан масъул бўладилар.


Ер қаъиридан фойдаланиш устидан мониторингнинг янги тартиби

 

Ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил "Геомониторинг" ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-02-27
  • USD:12879.95 (+0.00) сум
  • EUR:13520.08 (+0.00) сум
  • RUB:150.69 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг