Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

2019 йилда бюджет харажатларининг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳага йўналтирилади

06.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда 2018 йилнинг кутилаётган якунлари ҳамда 2019 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси, Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  

 

Жорий йил якунларига кўра, Давлат бюджетининг даромад қисми тушумлари ошиши кутилмоқда. Прогноз параметрларининг ошириб бажарилиши таълим, тиббиёт, фан, маданият ва бошқа йўналишларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва сифатини оширишга йўналтирилган харажатларни, шунингдек, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини оширишга имкон яратди.

 

2018 йилда республика бюджетидан арзон уй-жойлар қурилиши дастурини молиялаштиришда иштирок этаётган тижорат банкларига кредит линиялари ажратиш учун 3,8 трлн сўм қўшимча маблағлар йўналтирилди. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишга – 1 527,6 млд сўм, «Yoshlar – kelajagimiz» дастурига – 500 млрд сўм, шунингдек янги ташкил этилган Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига 300 млрд сўм ажратилди.

 

Маҳаллий бюджетлардан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларининг ижроси, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш, мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларини шакллантириш учун қарийб 4,5 трлн сўм йўналтирилди.

 

2019 йилдан бошлаб Давлат бюджетини прогноз йил учун ва бюджет мўлжалларини келгуси 2 йил учун тасдиқлаш орқали бюджетни ўрта муддатли режалаштириш механизми жорий этилади.

 

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг (29.06.2018 йилдаги ПФ–5468-сон Фармонга қаранг) асосий йўналишлари доирасида кейинги йилдан эътиборан:

 

1) иш ҳақи фондига солиқ юки қуйидагича камайтирилмоқда: 

  • ЖШДС ягона ставкасининг 12% миқдорида ўрнатилиши ва фуқароларнинг суғурта бадаллари (иш ҳақидан 8%) бекор қилиниши натижасида «қўлга» тегадиган иш ҳақи миқдори ўртача 6,5%га ошади; 
  • меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ЯИТ ставкаси миқдори 12%гача пасайтирилмоқда; 

 

2) давлат мақсадли жамғармаларига айланмадан (оборотдан) 3,2% миқдорида ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинмоқда; 

 

3) ставкалар пасайтирилмоқда: юридик шахсларнинг фойда солиғи – 14%дан 12%гача; тижорат банклари учун фойда солиғи – 22%дан 20%гача; дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан солиқ – 10%дан 5%гача; юридик шахслар мол-мулк солиғи – 5%дан 2%гача. 

 

Мазкур чоралар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли ихтиёрида қарийб 10 трлн сўм маблағ қолади.

  

Ушбу чоралар билан бир қаторда йиғилиш қатнашчилари томонидан ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бюджетга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлашга йўналтирилган солиқ сиёсатини такомиллаштириш соҳасидаги қўшимча таклифлар атрофлича кўриб чиқилди, жумладан: 

  • мутлақ миқдорларда белгиланган солиқ ставкаларини индексация қилиш (ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, акциз солиғи); 
  • сигарета учун акциз солиғи бўйича қатъий белгиланган ставка билан бир қаторда адвалор ставкасини жорий этиш; 
  • якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва меҳнат фаолиятининг ҳисоби юритилиши мураккаб бўлган шахслар учун фуқароларнинг суғурта бадаллари ўрнига ЯИТни жорий этиш (суғурта бадалларининг бекор қилиниши сабабли); 
  • айрим турдаги фойдали қазилмалар (қум, оҳак, шағал ва бошқалар) учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича мутлақ миқдорларда қатъий белгиланган энг кам ставкаларни киритиш. 

 

Олдинги йиллар каби ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари (Давлат бюджети жами харажатларининг 54%и) устувор йўналиш сифатида сақлаб қолинмоқда. 2019 йил 1 январдан иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини ошириш: 

  • умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва раҳбарлари иш ҳақларини 10%га, малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини эса – табақалашган ҳолда 15%дан 25%гача; 
  • меҳнатига кам ҳақ тўланадиган бюджет соҳасида ишловчи ходимлар иш ҳақларини 5%дан 15%гача ошириш кўзда тутилмоқда. Масалан, энг паст ойлик олувчи техник ходимларнинг иш ҳақлари, устама ва қўшимчалардан ташқари, 502 минг сўмдан 577 минг сўмгача оширилади.   

 

2019 йилги бюджетда олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва ИТИ илмий ходимлари иш ҳақларини 1,5 баробарга, давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг иш ҳақларини ўртача 26,5%га (2018 йилнинг 1 декабридан 20%га оширилишига қўшимча равишда) ошириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, бюджет соҳасида ишловчи ходимларнинг иш ҳақларини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш ҳамда ижтимоий нафақаларни молиялаштиришга мўлжалланган маблағларни 20%га ошириш ҳисобга олинган.

 

ЯИТ ставкаси миқдорининг кескин пасайтирилиши, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва мажбурий ажратмаларнинг бекор қилиниши муносабати билан юзага келган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тақчиллигини қоплаш мақсадида 4,7 трлн сўм миқдоридаги субсидия бюджет харажатларида кўзда тутилган. Бу билан пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида сўзсиз тўланиши таъминланади.

 

Қуйидаги харажатлар амалга оширилиши ҳам режалаштирилмоқда:

  • инвестицияларга (стратегик муҳим лойиҳалар, шу жумладан, ичимлик суви таъминоти, сув хўжалиги объектларини, транспорт-коммуникация инфратузилмаларини ҳамда таълим ва тиббий-ижтимоий муассасаларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш) – 11,9 трлн сўм;
  • соғлиқни сақлашга – 12 трлн сўмдан зиёд;
  • арзон уй-жойлар қуриш бўйича дастурларни молиялаштиришда иштирок этадиган банкларга кредит линиялари очишга – 3 трлн сўм.

 

Молия вазирлигига 15 ноябрга қадар «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасини ОАВда кенг ёритиш учун ўзининг расмий сайтига жойлаштириш юзасидан топшириқ берилди.

 

Муҳокамалар якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, солиқ ва бюджет концепцияси, Давлат бюджети лойиҳаси ва 2020–2021йиллар учун мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини маъқуллаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум