Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

2019 йилда нималарни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда

28.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Маҳаллий ташкилотлар учун 2019 йилда ўзлаштириш учун тавсия қилинадиган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар рўйхатини эълон қилди.

 

Турли даражада маҳаллийлаштириладиган (36%дан 100%гача) 477 та позициядан иборат рўйхат билан Excel ва Word форматларида танишиб чиқиш мумкин.

 

Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби ва унга киритиладиган лойиҳа жавоб бериши керак бўлган мезонлар ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари Маҳаллийлаштириш дастури доирасида лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланар эдилар, бироқ улар 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, шу жумладан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бекор қилинди (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 31-бандига қаранг).

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_