Консуллик округига Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради, дея хабар берди ТИВ.
Расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикрам Ниязходжаев, Манғистау вилояти ҳокими Серикбай Трумов ва бош консул Нодиржон Турғунов иштирок этди.
Шунингдек, Бош консулхонада Ўзбекистондан Манғистау вилояти бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш бўйича амалий музокаралар бўлиб ўтди ва $2,5 млн миқдорида дастлабки келишувга эришилди.
Бош консулхона 130000, Қозоғистон Республикаси, Ақтау шаҳри, 30-микрорайон, 83/1-уй манзилида жойлашган, телефонлар: +7 (7292) 77-71-17, +7 (7775) 99-00-50, +7 (7775) 99-00-51.