Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Аудиторлик фаолияти, Касаба уюшмалари куни ва тадбиркорлик

18.11.2020

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 10 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида бешта қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Депутатлар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

 

Ҳужжат билан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама қилишнинг тартиби соддалаштирилди. НҲҲ лойиҳаларини келишиш тартиби белгиланди. Лойиҳа билан тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти жорий қилинмоқда, бунда НҲҲни қабул қилишдан кутилаётган натижалар таҳлили, шу жумладан тахмин қилинаётган харажатларнинг кутилаётган натижаларга мутаносиблиги аниқлаштирилади. Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби, шунингдек қонунлар ва қонуности ҳужжатларига қўйиладиган асосий талаблар ойдинлаштирилди.

 

«Ўзбекистон Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Федерация таркибида 32,8 минг бошланғич ташкилотларни бирлаштирувчи 14 тармоқ касаба уюшмалари мавжуд. Аъзоларнинг сони 5,5 миллионда ортиқ. Қонун лойиҳасида 11 ноябрь кунини Ўзбекистон касаба уюшмалари куни деб белгилаш таклиф қилинмоқда. Депутатлар мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши касаба уюшмалари ташкилотларини, энг аввало, маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

 

Депутатлар «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

 

Қонун лойиҳасида аудиторлик фаолиятини фақат аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириш, аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берадиган тартибларни соддалаштириш кўзда тутилган. Аудиторларнинг самарали малака ошириш тизимини ташкил қилиш ҳам белгиланмоқда. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия бериш тартибини бекор қилган ҳолда аудиторлар ва аудиторлик ташкилотларининг соддалаштирилган реестрини қўллаш тартиби белгиланмоқда.

 

Аудиторлик хизмати сифатини таъминлаш ва ошириб бориш мақсадида махсус ваколатли давлат органи аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда, аудиторлик ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, уларнинг иш сифатини ташқи назоратдан ўтказиб бориши белгиланмоқда. Аудиторлик ташкилотида аудиторларнинг энг кам сонини амалдаги 2 нафардан камида 4 нафарга ошириш назарда тутилмоқда.

 

Парламент қуйи палатасининг мажлисида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Мамлакатимизда ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аввалги Қонунда «ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир»деган чеклов бор эди. Эндиликда ана шу чеклов олиб ташланмоқда.

 

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Ҳозирда Конституциявий суднинг фаолияти 2017 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун билан тартибга солинади. Бироқ Конституциявий судда иш юритишнинг процессуал қоидалари Конституциявий суднинг ўзи томонидан тасдиқланган Регламент билан белгилаб берилади.

 

Аксарият мамлакатлар Конституциявий судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бундай қоидаларни Конституциявий суд томонидан эмас, балки қонун билан белгиланиши назарда тутилган. Бу иш юритишнинг процессуал қоидалари бевосита инсон ҳуқуқларини амалга ошириш билан боғлиқ ва шунинг учун ҳам улар қонун билан белгиланиши лозим.

 

Қонун лойиҳасида фуқаролар ва юридик шахсларга, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга Конституциявий судга мурожаат килиш ҳуқуқи берилиб, Конституциявий судга мурожаат қилувчи субъектлар доираси кенгайтирилмоқда.   

 

Қонун лойиҳасида Конституциявий суд ваколатлари, Конституциявий суд судьясининг мақоми, Конституциявий суд ишларини юритиш, Конституциявий судга мурожаат қилиш ва мурожаатни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва ўрганиш масалалари аниқ қилиб белгиланмоқда.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48