Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Бизнес учун енгиллик яратиш мақсадида

30.01.2019

Рус тилида ўқиш

2019 йил 23–24 январда Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси офисида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, умуман олганда Жаҳон банки гуруҳининг ҳар йили эълон қилинадиган «Doing Business» маърузасида Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини оширишга йўналтирилган ҳаракатлар режаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Doing Business»да Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш вазифаси ЛБМАга юклатилган (бу ерга қаранг).

 

«Doing Business» маърузаси 190 та давлатда бизнесни бошқариш сифати ва самарадорлигини баҳоловчи рейтингни ўз ичига олади. Чет эллик инвесторлар ва бизнес-ҳамкорлар хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва бизнесни бошқариш амалиёти, ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини ўрганиш чоғида унинг натижаларидан фойдаланадилар. 2018 йил 1 ноябрда эълон қилинган «Doing Business – 2019» ҳисоботига кўра Ўзбекистон халқаро рейтингда 76-ўринни эгаллади.  

 

Ишлаб чиқилган режа биринчи навбатда етарли динамика кузатилмаётган рейтинг индикаторлари бўйича республика кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган: халқаро савдо – 165-ўрин, қурилиш учун рухсатнома – 134, банкротлик таомиллари – 91.

 

Янги ишлаб чиқилган ҳаракатлар режасига қуйидаги чора-тадбирлар киритилган:

  • масофадан туриб банк счётини очиш имкониятини яратиш;
  • давлат органлари ва банклар билан ҳамкорлик қилиб, муҳр изи талаб қилинишига тақиқ белгилаш;
  • электр таъминотидаги узилишлар сони ва давомийлиги ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда эълон қилиш;
  • юридик шахслар ўртасида тузиладиган кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг нотариал тасдиқланишини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш;
  • қурилиш учун рухсатнома олиш чоғида «ягона дарча» тамойилини жорий этиш;
  • божхона расмийлаштируви, банкротлик таомилларини, шунингдек маъмурий таомиллардан ўтиш чоғида таомиллар соддалаштирилиши, муддатлар қисқариши ва тадбиркорлик субъектларининг чиқимлари камайишига имкон берувчи бошқа тадбирларни янада соддалаштириш.

 

2019 йил октябрь ойининг охирида эълон қилиниши кутилаётган «Doing Business – 2020» ҳисоботида республика рейтингини яхшилаш учун ҳаракатлар режасида назарда тутилган муддатларда чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек 13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарор билан тасдиқланган «Йўл харитаси»даги чора-тадбирларни якунига етказиш муҳимлиги ҳам қайд этилди.

 

Муддатларга амал қилиш зарурати Жаҳон банки гуруҳининг маълумотларни тўплаш ва ишончлилигини текшириш бўйича «Doing Business» ҳисоботи услубиятида аниқ вақт босқичлари белгиланганлиги билан изоҳланади. Қонунчиликдаги ислоҳотлар амалиётга татбиқ этилганда ва бу жараён иштирокчилари – тадбиркорлик субъектлари томонидан тасдиқланганда ўзгартиришлар инобатга олинади.

 

Маълумот учун: «Doing Business – 2020» ҳисоботи учун баҳолаш цикли 2018 йил 2 июндан 2019 йил 1 майгача бўлган даврни қамраб олади. Қолган 5 ой давомида одатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг тадбиркорлар фаолиятига реал таъсири баҳоланади.

 

2019 йилнинг май ойидан август ойигача бўлган даврда «Бизнес юритиш» жамоаси саволномаларда берилган маълумотлар ва миллий ҳукуматлардан олинган ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотни верификация қилади (ишончлилигини текширади). Якунларга кўра, 2019 йил сентябрь–октябрь ойларида ҳисоботни чоп этиш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари олиб борилади.

 

Видеоконференция давомида берилган тавсиялар ишлаб чиқилган ва тасдиқлаш учун киритилган ҳаракатлар режасидан жой олди. 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48