1903 йилда ташкил этилган мазкур университет – Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири, дея хабар берилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида.
Туркия делегациясининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири билан учрашуви давомида 2019/2020 ўқув йилида Бухоро давлат тиббиёт институти базасида Туркия Соғлиқ билимлари университети қошидаги Олий тиббиёт мактабининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Шунингдек Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Томонлар бакалавр ва магистрантларнинг академик алмашинувини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва докторантлар учун малака ошириш, турк университетининг филиали базасидаги шифохоналарда ёзги амалиёт ўташ ва қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш борасида қатор келишувларга эришди.