Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги янги интерактив хизмат жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва бута экинларини кесишга рухсат олиш учун электрон ариза йўллаш имконини беради.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Дарахтларни кесишга рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин
Дарахтларни кесишга рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин
13.10.2016

Рухсат олиш учун экин танасининг диаметри ва туридан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган тўловни амалга ошириш керак бўлади (20.10.2014 йилдаги 290-сон ВМҚга қаралсин). Агар дарахт ёки бута табиий сабаблар натижасида ўзининг яшовчанлигини 80% йўқотган бўлса, табиатдан махсус фойдаланганлик тартибига амал қилган ҳолда тўловни амалга ошириш талаб этилмайди.
Аризани кўриб чиқиш якунига кўра масъул шахслар жойларга чиқиб дарахт ва буталарни ўрганиб чиқишади ва унинг асосида ариза берувчи рухсат олиш санаси ва вақти ҳақида билдиришнома олади.
Аризани кўриб чиқиш муддати – 15 иш куни.
.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади