Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Давлат органлари тадбиркорларнинг ҳужжатларига муҳр қўйилишини камроқ талаб қилишади

Давлат органлари тадбиркорларнинг ҳужжатларига муҳр қўйилишини камроқ талаб қилишади

11.12.2018

Рус тилида ўқиш

Қонунчилик палатаси мажлисида 6 декабрь куни депутатлар тўртта қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан аксилтеррор ўкув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битим қоидаларига кўра, ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад — томонларнинг ҳудудларида террорчилик ҳаракатлари содир этилганида ёки шундай хавф-хатар пайдо бўлганида қўшма ҳаракатларни амалга ошириш учун махсус аксилтеррор тузилмаларни тайёрлашдан иборат.

 

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама этилди. У Президентнинг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори ижросига қаратилган. Солиқ кодекси ва бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Улардан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш, шунингдек, ҳужжатлар муҳр билан тасдиқланишининг талаб қилиниши назарда тутилган нормалар чиқарилмоқда.

 

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси парламент аъзолари диққат марказида бўлиб, у ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.  Лойиҳа Президентнинг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарори ҳамда бошқа бир қатор қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган.

 

Шунингдек депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. У 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг (1.11.2017 йилдаги ПҚ-3365-сон қарор билан тасдиқланган) ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш, миллий қонун ҳужжатларини интеллектуал мулк ҳуқуқларини тартибга солиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мувофиқлаштириш, тадбиркорликни рағбатлантириш, инвестициявий иқлимни янада яхшилашга қаратилган.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

материаллари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум