Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Давлат статистика қўмитаси статистика ҳисоботининг янги шаклини жорий қилди

27.05.2016

 

Статистика ҳисоботининг чораклик шакли мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилувчилар-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг 4 та бирлашмасига кирадиган компаниялар учун мўлжалланган.

 

Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда “Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот” давлат статистика ҳисоботининг чораклик шакли тасдиқланди (АВ томонидан 2016 йил 12 майда 2728-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Янги шакл Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорига (2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон) мувофиқ жорий қилинди.

 

Давлат статистика қўмитасининг қайд қилишича, давлат статистика ҳисоботининг мазкур шакли ишлаб чиқарувчи тоифалари бўйича мева-сабзавот, картошка, ролиз маҳсулотлари ва узум контрактация шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги статистик маълумотларни йиғишни таъминлайди ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ва  «Ўзагроэкспорт» компанияси томонидан ҳар чоракда тақдим қилинади.

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48