Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Депутатлар давлат бюджети ижросини кўриб чиқишди

12.09.2017

11 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жорий йилнинг I ярим йиллигида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси натижаларини кўриб чиқишди.  


Мажлисда таъкидланганидек, бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чоралар, бюджетлараро алоқаларни такомиллаштириш, бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ҳисобот даврида Давлат бюджетини мутаносиб ижро этиш имконини берди.


Солиқ солиш тизимини соддалаштиришга қаратилган бюджетлараро муносабатларнинг ва солиқ маъмуриятчилигининг замонавий механизмлари жорий этилаётганлиги қайд этилди.


Ушбу чора-тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг харажатлари улуши Давлат бюджети тузилмасида 53%гача ўсди. 


Ўтган даврда бевосита солиқлардан тушган тушумлар миқдори 5528,7 миллиард сўмни ташкил этганлиги ҳамда 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 793,8 миллиард сўмга, яъни 16,8 фоизга ўсганлиги депутатлар томонидан таъкидланди.

 

Шу билан бирга, Давлат бюджетининг ҳисобот давридаги ижросининг бориши танқидий таҳлил қилиниб, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан мавжуд захиралар ҳамда ресурс имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганлиги қайд этилди.

 

Туманлар ва шаҳарларнинг, айниқса саноат ва хизматлар кўрсатишни ривожлантириш соҳасида субвенцияларга боғлиқлигини қисқартиришга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти. Бундан ташқари, мамлакатимиз асосий молиявий ҳужжатининг ижросига оид материаллар тўлиқ тақдим этилмаганлиги учун молиявий идоралар депутатлар томонидан танқид қилинди.


Мажлис якунларига кўра, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48