Порталда янги интерактив хизмат – хорижда берилган умумий ўрта ёки ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза бериш хизмати тақдим этилади.
Янгиланган тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йилдаги 620-сон қарорига мувофиқ жорий этилган (шарҳга қаранг).
1 сентябрдан бошлаб хорижда берилган умумий ўрта ёки ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Ўзбекистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда сўровномани тўлдириб, унга қуйидагиларни илова қилиш (ЯИДХП орқали жўнатишда илова қилиш) зарур:
- таълим олганлик тўғрисида ҳужжат;
- таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга илованинг нусхаси;
- таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг давлат тилидаги нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси нусхаси.
Тан олиш халқ таълими бошқармалари ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошида тузиладиган комиссия хулосаси асосида улар эгалари учун имтиҳон ўзказмасдан амалга оширилади.
Ижобий қарор қилинган тақдирда ариза берувчига маълумотнома берилади. Хизмат қиймати – 3 БҲМ.