Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
СК-2025: бозорлар ва савдо мажмуаларида савдо қилувчи ЯТТлар ходимлари учун ижтимоий солиқ камайтирилди 2024 йил учун экология бўйича компенсация тўловларини тўлаш ва ҳисобот топшириш тартиби Транспорт воситалари, шиналар ва покришкалар бўйича утилизация йиғимини қандай тўлаш керак
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Экспертлар Ўзбекистонни узоқ муддатли ривожлантириш Стратегиясини муҳокама қиладилар

Экспертлар Ўзбекистонни узоқ муддатли ривожлантириш Стратегиясини муҳокама қиладилар

29.01.2019

Рус тилида ўқиш

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 5-6 февраль кунлари «Ўзбекистон 2035» II халқаро форуми бўлиб ўтади, дея хабар қилади ЎзА.

 

Форумда «Буюк келажак» кенгаши экспертлари томонидан Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантиришга мўлжалланган узоқ муддатли Стратегия Концепцияси лойиҳасининг муҳим иқтисодий ва сиёсий йўналишлари ҳақидаги маъруза тақдим этилади.

 

Айни пайтда манфаатдор идоралар «Буюк келажак» ХННТ (МННО) сайтининг «Тадбирлар» бўлимида концепция лойиҳаси материаллари билан танишишлари мумкин.

 

Форумдан сўнг концепция лойиҳаси келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланади ва қўшимчалар киритилади ҳамда аҳоли кенг қатлами орасида, эксперт-таҳлилчилар даврасида, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари ўртасида жамоатчилик эшитувларидан ўтказилади. Натижаларга кўра, ҳукуматга тақдим этиш учун ҳужжатнинг якуний версияси тайёрланади.

Валюталар курси

2025-01-08
  • USD:12948.10 (+0.00) сум
  • EUR:13502.28 (+0.00) сум
  • RUB:121.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг