Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Faktura.uz: бухгалтерия ва бизнес учун электрон ҳужжат айланиши

17.09.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистонда электрон ҳужжат айланиши тизимлари бозори қандай шаклланган, у қандай истиқболга эга ва бизнес учун воситаларни танлашда нималарга эътибор бериш керак.

 

Қоғоз ҳужжатлар йўқолиши мумкин, кўп вақт ҳамда маблағни талаб этади - жўнатиш, сақлаш учун жойни ижарага олиш, бухгалтерлар ва курьерларнинг иш ҳақи ... Электрон ҳужжат айланиши тизими деярли барча муаммоларни ҳал қилади: ходимларнинг 60%и қоғоз билан ишлайдиган вақтини тежайди ва ҳужжатларни юбориш харажатларини 5 маротаба камайтиради.

 

 

Россияда электрон ҳужжат айланиши тизимлари бозори ҳар йили 10%га ошмоқда ва 50 млрд рублни ташкил этади, Ўзбекистонда эса у энди ўсишни бошламоқда - компаниялар аста-секин классик иш схемасидан узоқлашмоқдалар. Электрон ҳужжат айланиши тизимига биринчи бўлиб кенг мижозлар тармоғига эга йирик ташкилотлар, яъни  банклар, Интернет-провайдерлар, уяли алоқа операторлари уланди. Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳануз эски усулда ишламоқда, аммо уларда ҳам ҳужжатлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий қилиш учун барчаси, хусусан, меъёрий-ҳуқуқий база ва ҳар қандай миқёсдаги ташкилотлар учун иш воситаларини тақдим этишга тайёр бўлган компаниялар мавжуд.

 

 

Ўзбекистонда электрон ҳужжат айланиши тизимини яратиш йўлидаги биринчи қадамлар 2003-2004 йилларда "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида", "Электрон рақамли имзолар тўғрисида" ва "Электрон тижорат тўғрисида"ги қонунлар изчил қабул қилингач,  Молия вазирлиги ва ДСҚ Ахборот маркази томонидан ушбу қонун ҳужжатларига тушунтиришлар берилди. 2019 йилга қадар  бундай тизимларнинг ишлаши учун меъёрий-ҳуқуқий база тўлиқ шакллантирилди ва ҳукумат ҳар бир юридик шахс учун электрон рақамли имзога қўйиладиган талабларни ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш ҳамда  давлат хизматларини олиш учун талабларни киритиш орқали элетрон ҳужжат айланиши тизимига ўтишни рағбатлантирмоқда. Шундай қилиб, бугунги кунда тадбиркорлар қоғоз варақлари билан ишлашни тўхтатишлари учун ҳаммаси, яъни: электрон ҳужжат айланишининг қонунийлигига ишонч, электрон рақамли имзо ва ҳужжат айланишини автоматлаштириш учун воситаларни тақдим этишга тайёр бозорнинг бир нечта иштирокчилари мавжуд.

 

 

Бозор бир нечта таниқли ўйинчилар мавжуд. Иш тамойили ҳамма учун бир хил, фақат таклиф қилинадиган хизматлар тўплами ва бизнес-жараёнларга интеграция чуқурлиги фарқлидир. Агар корхона учун горизонтал ва вертикал бўлган бутун бизнес жараёнларини автоматлаштириш муҳим бўлса, у ҳолда Faktura.uz  энг қулай ечим бўлади. Компания 1С каби ҳар қандай  бухгалтерия тизимлари билан чуқур интеграцияни таъминлайди ва бизнес жараёнларининг барча босқичларида иш жараёнларини автоматлаштиришни таъминлайди. Аслида, бу тизимга киритилган шлюз бўлиб, у орқали ҳужжатлар ҳар бир босқичда - раҳбарнинг имзосидан тортиб, контрагентга юборилгунча ўтади.

 

Электрон ҳужжат айланиши тизими тенг даражада ишлаши ва катта, ўрта ва кичик тадбиркорлик учун фойдали бўлиши муҳимдир. Компаниянинг хусусиятларига кўра, маълум бир бозор сегменти билан ишлашга ихтисослашган компанияни танлаш керак. Аммо, баъзи компаниялар, шу жумладан Faktura.uz, барчасига эга: ойига бир неча ҳисоб-фактуралар юборадиган фирмалар учун оддий тарифлар ва ҳар куни юзлаб ҳужжатлар жўнатадиган йирик саноат ташкилотлари ҳамда холдинг компаниялари учун қулай воситалар мавжуд. Фақат фойдаланган хизматлар учун тўлаш ҳаммага қулайдир.

 

 

Иш оқимининг стандарт афзалликлари бу ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлашга сарфланадиган вақтини тежаш, ҳужжатлар сақлаш учун офис майдонини ижарага бериш харажатлари ва бухгалтерларнинг иш ҳақига сарфланадиган маблағни камайтириш, шунингдек ҳужжатларни йўқотиш имкониятини истисно қилишдир. Faktura.uz нинг қўшимча қулайликлари эса қуйидагилар: ҳужжатларни тўғридан-тўғри телефон орқали юбориш, корпоратив пластик карталар тарихини кўриш ва POS-терминалларнинг операциялари, бухгалтерия ҳужжатлари билан интеграциялашган модуллар ва тўлиқ API.

 

Faktura.uz дан фойдаланиш хавфсиз - маълумотларни ҳимоя қилиш учун банк хавфсизлиги тизимига ўхшаш тизим қўлланилади ва маълумотлар бир нечта турли серверлар булутида сақланади, шунинг учун ҳужжат жўнатиш ва сақлаш жараёнида ишончли ҳимояланган .

 

Шу қаторда, якуний электрон ҳужжатлар формати каби факторлар эътиборни тортади. Электрон ҳужжатларнинг якуний формати томонларнинг амаллари ҳақида баённомалари билан архив шаклида амалга оширилади, бу даъволар билан ишлашда жуда муҳимдир.

 

Шунингдек, яқин келажакда тижорат банклари билан биргаликда хизмат коърсатувчи провайдерларга тоъловларни амалга ошириш учун автоматик равишда транзакцияларни яратиш имконияти билан тўлов ҳисоб-фактураларини амалга ошириш режалаштирилган.

 

Аммо faktura.uz нинг асосий хусусияти шундан иборатки, унинг имкониятлари катта бўлишига қарамай, тизим бухгалтерлар учун жуда содда ва осондир.

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52