Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

«Гўдак» тушунчаси қонунда мустаҳкамланади

17.07.2019

Рус тилида ўқиш

Пойтахтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қатор қонун лойиҳалари кун тартибига қўйилди.

 

Депутатлар ишни “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишдан бошладилар. Лойиҳанинг мазмуни ва нормаларидан келиб чиқиб, қонуннинг номи “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида” дея қайта номланди.

 

2 апрелда биринчи ўқишда қабул қилинган ушбу қонун лойиҳаси устида узоқ ишланди, унда ўз аксини топган нормалар маромига етказилди, депутатлар томонидан билдирилган таклифлар асосида янги тушунчалар киритилди. Айнан «гўдак», «она сутини ўрнини босувчи», «сунъий овқатлантириш», «озуқа маҳсулотлар» тушунчалари киритилди. Бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, хусусан, она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш, болаларни сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, мазкур соҳада давлат бошқаруви белгиланди.

 

Давлат муассасалари ва ташкилотлари, аэропортлар, маданий-кўнгилочар муассасалар, авто- ва темир йўл вокзалларида болаларни она сути билан озиқлаштириш учун махсус ажратилган жойларни ташкил қилиш назарда тутилган. Депутатлар қонунни маъқулладилар.

 

Шундан сўнг депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллатириш ва ижро этишнинг янги механизмларини жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар. Қонунда Сенат ва Қонунчилик палатаси томонидан ўз фаолиятини таъминлаш бюджетини мустақил шакллантириш тартиби белгиланди. Уларнинг харажатлари сметасини шакллантириш, тасдиқлаш ва унга киритилган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби аниқлаштирилди. Парламентнинг тўлиқ молиявий мустақиллиги таъминлашга йўналтирилган нормалар жорий қилинмоқда. Депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдилар.

Мажлисда “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Лойиҳа ФҲДЁ органлари тизимининг изчиллигини, доимийлик хусусиятини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ҳужжат ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини унификациялаш, фуқароларнинг фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш, тузатиш, ўзгартириш, тиклаш ва бекор қилиш соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган. Қонун лойиҳаси масъул қўмитага маромига етказиш учун қайтарилди.

 

Мудофаа тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Ҳужжат Қуролли Кучларни бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқаролар иштирокини аниқлаш мақсадида тайёрланган.

 

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Президентнинг 12.12.2018 йилдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4061-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу ҳужжат билан муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар, жумладан, олий маълумотли шахслар учун, ва муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун – 12 ой этиб белгиланмоқда.

 

“Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Ҳужжат Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3573-сон қарори ижросини таъминлашга йўналтирилган. Депутатларнинг фикрича, бу халқаро ташкилотга аъзо бўлиш мамлакатда мазкур соҳани янада ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

 

Мажлисда парламент қуйи палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

матбуот хизмати хабари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52