Мамлакатимиз суд тизимида жамоатчилик вакилларининг кенг иштирокини таъминлашга қаратилаётган эътибор одил судловни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис халқ маслаҳатчилари институти шакллангани ва уларнинг жиноят иши муҳокамасида иштирок этаётгани бунинг амалдаги ифодасидир.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Халқ маслаҳатчилари судлар фаолияти очиқлиги ва одиллигини таъминлашга хизмат қилади
Халқ маслаҳатчилари судлар фаолияти очиқлиги ва одиллигини таъминлашга хизмат қилади
01.11.2016

Яқинда судларнинг халқ маслаҳатчилари сайлови якунланди. Айтиш жоизки, юқори даражада ташкил этилган мазкур жараёнда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳарбий қисмлар қўмондонлиги ҳамда кенг жамоатчиликнинг тавсия, таклиф ва мулоҳазалари асосида энг муносиблар сайланди.
Жиноят ишлари бўйича судлар ва ҳарбий судлар судьяларининг тегишли малака ҳайъатларига 2014 йилнинг июль ойидан буён фаолият кўрсатиб келаётган 15 744 нафар халқ маслаҳатчиларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг қарорига асосан 2016 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида жойлардаги ҳокимликлар ва ҳарбий қисмлар қўмондонликлари билан ҳамкорликда халқ маслаҳатчиларининг навбатдаги сайловини ўтказиш ва уларни ўқитиш ишларини ташкиллаштириш белгиланганди.
Қайд этиш лозимки, одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Ўз навбатида, жамоатчиликнинг жиноят ишларини судларда кўришдаги фаоллиги ошгани сари қонунийликка тўлиқ риоя қилишни таъминлаш борасидаги назорат кучайиб боради.
Шунингдек, халқ маслаҳатчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини мунтазам равишда юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Бу эса, жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш, суд ҳокимиятининг обрў-эътибори янада ошишига хизмат қилади. Жорий йилда ҳисоб-китоблар кўра, жиноят ишлари бўйича судларга жами 10 минг нафардан ортиқ халқ маслаҳатчиларини сайлаш назарда тутилганди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, халқ маслаҳатчиларининг жиноят ишлари бўйича судлардаги иштироки шахс, жамият ва суд ҳокимияти ўртасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаши баробарида қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашнинг муҳим омилидир.
Дилшодабону Аввалбоева,
“Yurist-media markazi” муҳаррири
Мавзуга оид материаллар:
Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади
Судларнинг асосий вазифаси - адолат устуворлигини ўрнатиш
Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади
"Жавоб берамиз!" Маълумот хизматидан жавоблар:
Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади