Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ходимлар билан ишлашда қўл келувчи 4 маслаҳат

29.11.2016

Раҳбарнинг ходимларини қандай бошқаришига қараб, унинг етакчилик, лидерлик ва умуман бошқариш қобилиятига баҳо берса бўлади. Қўл остидаги ишчилар билан муносабатни тўғри йўлга қўйиш бутун компаниянинг муваффақиятини, ишнинг унумдорлигини таъминлаб беради. Қуйида бой тажрибага эга бўлган тадбиркорларнинг бу борадаги ёндошуви билан танишасиз.

Қандай койиш ва қандай мақташ керак?

 

Шундай қилишга лойиқ топилган ҳодиса рўй берган заҳоти койиш ёки мақташ керак. Дарҳол. Акс ҳолда ходим тушунмайди. Ақли билан-ку тушунади, аммо организмига сингмайди. Анча вақт ўтиб кетгандан кейин ҳодисани кавлаштиришнинг ҳеч кимга кераги ҳам йўқ.

 

Ходим билан яккама-якка қолибгина уни уришиб бериш мумкин. Бўлмаса, бошқаларнинг ҳам кўнглини, кайфиятини бузасиз. Агар ходим беайб бўлса, янглиш койиган бўлсангиз, мулзам бўлиб қолишингиз тайин. Лидер деб кейин сизни асло тан олишмайди ҳам.

 

Мақтовни эса барчанинг кўз ўнгида, гувоҳлигида айтиш керак. Аслида ижтимоий исбот ва намуна қилиб кўрсатиш мақтовдан анча муҳим  ва устун туради. Кўп мақташ, жиддий койиш керак.

 

Ходимга отгул керак бўлса...

 

Агар ходим бундан фойдаланиб, суиистеъмол қилмайдиганлардан бўлса, ҳар доим қўйиб юбориш керак. Ҳар бир одамнинг ўз ўлчов ва мезонлари бор. Иш вазифаларидан анча муҳим бўлган нарсалар кўп. Қизиғи, одамнинг ўзига қўйиб берсангиз, суиистеъмол қилиш ҳолатлари деярли учрамас экан.

 

Мукофотни нима қиламиз?

 

Негадир барча ходимлар раҳбар мукофот пули тўлашга мажбур деб ўйлашади. Афсуски, унга сазовор бўлиш кераклиги кўпчиликнинг эътиборидан четда қолади. Мукофот пули фақат ишнинг натижаси, ҳажми, ўлчами билан боғлиқ бўлиши керак.

 

Агар ходимларнинг иши самараси кўрсаткичлари мавжуд бўлмаса, у янгича, ностандарт натижаларга боғлиқ бўлиши мумкин. Ходимлар мукофотни кутиб ўтиришлари эмас, унга сазовор бўлиш учун ҳаракат қилишлари жоиз.

 

Тарбиявий аҳамиятга эга бўлмаган мукофот сизга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Аммо байрам арафасида ходимларнинг кайфиятини кўтариш учун пул мукофотлари топшириш бундан мустасно.

 

Ходим хатога йўл қўйса...

 

Ҳар қандай хатонинг ярми ходимники, қолган ярми раҳбарники. Ходим хато қилган-у, бошлиқ “оппоқ” бўлган ҳолат деярли ҳеч қачон юз бермайди. Чунки ҳамма нарсадан бохабар бўлиш, майда деталларигача назорат қилиш бевосита раҳбарнинг иши.

 

Тасаввур қилиб кўринг: масалан, агар экипаж бошлиғи бўлсангиз, иккинчи учувчи хато қилган тақдирда иккалангиз ҳам вазият қурбонига айланган бўлардингиз. Командир барчанинг ишини бошқаради.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз