Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

ХВФ Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича баёнот берди

02.08.2018

Рус тилида ўқиш

Халқаро валюта фонди ходимларининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича якуний баёноти эълон қилинди. Тошкентда 17 июлдан 26 июлгача бўлиб ўтган Ўзбекистон расмий органлари ва ХВФ миссияси ўртасидаги муҳокамалар мазмуни шарҳимизда қисқача баён этилган.


Солиқ ислоҳоти


Солиқ ислоҳоти ҳукуматнинг бош иқтисодий лойиҳаси бўлиб, энг аввало янада юқори сифатли иш ўринларини кўпроқ яратиш учун зарур. Солиқ ислоҳоти келгусида даромадлар кескин қисқаришига йўл қўймаслик учун ҳам керак.


Айни пайтда солиқ ислоҳоти бир неча йилга мўлжалланиши лозимлиги эътироф этилди. Очиқ ва фаол тарзда ўтган муҳокамалардан кейин солиққа доир чора-тадбирларнинг комплекс пакети қабул қилинди.


Тасдиқланган ислоҳот янада самарали солиқ тизими томон босилган муҳим ва дадил қадам саналади. Янги солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш истиқболдаги жиддий вазифа бўлади. 


Қисқа муддатли истиқболда солиқ хизмати ислоҳоти солиқ сиёсатини ва биринчи навбатдаги ташкилий ўзгартиришларни амалга оширишга йўналтирилади. Ўрта муддатли истиқболда солиқ органларини ислоҳотлар ўтказишда янада кенг миқёсли вазифалар кутади.

 

Иқтисодий вазиятни ривожлантириш истиқболлари


Ташқи савдо ҳажми сезиларли даражада ошди, бироқ хом ашё товарлари нархлари ўсиши ва ташқи талабнинг ошиши сингари циклли тусдаги омилларнинг ижобий таъсири камайиши кутилмоқда.


Экспертлар истеъмол нархлари индекси (ИНИ) асосида ўлчанадиган инфляция пасаяётганини ҳам қайд этдилар. Бироқ базавий инфляция секин-аста қисқаришини таъминлаш учун макроиқтисодий сиёсат чоралари соҳасидаги интизомни сақлаш зарур.


Иқтисодий ўсиш ва иш ўринларини яратиш суръатлари ўтиш давридаги ислоҳотларга кечикиб муносабат билдириши эҳтимолдан холи эмас.

 

Давлат корхоналари

 

Давлат корхоналари мамлакат иқтисодиётининг ядроси бўлиб қолмоқда, бироқ улар мавжуд бўлишига таҳдид солаётган кўпгина муаммоларга кўпроқ тўқнаш келмоқда:

  • коммунал хизматларни тақдим этувчи ва энергия ташувчиларни ишлаб чиқарувчи давлат корхоналари фойдаланилаётган ресурсларга харажатлар ошаётганлиги сабабли жиддий зарар кўрмоқдалар, фаолияти самарасиз йўлга қўйилганлиги оқибатида ушбу давлат корхоналарининг аҳволи ёмонлашиб бормоқда. Бунда коммунал хизматлар ва энергия ташувчилар нархларининг тартибга солиниши нисбий нархларнинг (айниқса, энергия ташувчилар нархларининг) ресурслар тақчиллиги юзага келиши ҳақида дарак бериш функциясини бузиб кўрсатмоқда;
  • давлат банклари ва ташқи кредиторлар олдида катта валюта мажбуриятларига эга бўлган номолиявий давлат корхоналари ўтган йили валюта бозорини либераллаштиришда курсни қайта баҳолаш натижасида жиддий зарар кўрдилар. Уларнинг молиявий баланси ёмонлашиши муаммосини ҳал этиш вазифаси кейинга қолдирилган, хусусан, уларнинг давлат банклари олдидаги асосий қарзлари бўйича қарзга хизмат кўрсатилишига мораторий жорий этилган;
  • илгари мавжуд бўлган мақсадли кредитлаш амалиёти сабабли давлат банклари балансларида давлат корхоналарига имтиёзли кредитлар устунлик қилади, бу мазкур банкларнинг фойда кўришига салбий таъсир ўтказади;
  • аввалги даврлардан буён сақланиб келаётган давлат корхоналаридаги бошқарув тузилмаси давлат корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш учун етарли омиллар билан таъминламайди. Масалан, давлат корхонасининг жорий фаолиятини бошқариш, давлат корхонасининг ижроия органларини назорат қилиш, соҳани тартибга солиш ва ушбу соҳадаги сиёсатни белгилаш функциялари баъзан биргаликда олиб борилиб, амалда бир киши томонидан бажарилади.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52