Марказ Корея Республикасидаги Инха университети ва унинг Ўзбекистондаги филиалига кирмоқчи бўлган фуқароларга маслаҳатлашув хизматларини тақдим этади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақда хабар беради.
Тошкентда ташкил этилган ушбу ташкилот турли маълумотларни олишда ахборотдан қулай ва тезкор фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бу хорижлик талабаларга ўқиш тизимига кўникиш ва мослашишга ёрдам беради.
Шу билан бирга марказ Ўзбекистондаги Инха университети талабалари билан алмашиш, стипендиялар хақида маълумот бериш, телефон орқали талабалар билан алоқада бўлиб туриш бўйича хизматларини тақдим этади, талабнома бериш ва факультетни танлашда ҳамда йўналтиришда ёрдам беради.