Ишдан бўшатиш нафақаси – ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган пулли тўлов, йўқотилган иш ҳақини ўзига хос компенсация қилишдир . Қандай ҳолларда иш берувчи уни тўлаши шартлиги ва нима учун нафақа миқдори турли тоифа ходимлари учун фарқланиши мумкинлиги ҳақида «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:
«Ишдан бўшатиш нафақаси меҳнат шартномаси бекор қилинган куни берилиши керак бўлган барча суммалар билан бирга тўланади
. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ушбу ходим томонидан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талаб тақдим этилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.
Бу меъёр нимани англатади? Айтайлик, ходим ишдан бўшатилган куни йўқ эди ва шунинг учун иш ҳақини, нафақани ололмади. Моддада ушбу талаб қандай шаклда тақдим этилиши кераклиги кўрсатилмаган. Демак, уни оғзаки билдириш ҳам мумкин. Масалан, у эртаси куни келиб, оғзаки ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, электрон почта орқали ёзиб, ҳисоб-китобни амалга ошириш ҳақидаги талабни билдирди. Тегишли суммалар ва ишдан бўшатиш нафақаси ходим томонидан ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги талаб тақдим этилганидан кейин иш берувчи томонидан уч кундан кечиктирмай тўлиқ тўлаб берилиши керак.
Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/homilador_ael_bilan_qachon_va_qanday_shartlarda_mehnat_shartnomasini_bekor_qilish_mumkin