Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Карантин чекловлари юмшатилмоқда

25.04.2020

Рус тилида ўқиш

Коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилди.

 

Қарор иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун қабул қилинди. Қуйидагилар фаолиятини қайта бошлаши мумкин:

 

  • қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);
  • йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўконлари (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);
  • ҳунарманд ва усталар – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;
  • уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари (мулкчилик шаклидан қатъи назар);
  • тижорат банкларининг объектлардаги шохобчалари (кассалари);
  • автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари (мулкчилик шаклидан қатъи назар);
  • автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (1 000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга бўлган);
  • кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;
  • нотариал идоралар ва суғурта компаниялари;
  • тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишлари.

 

 

 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум