Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Карантин даврида дори воситалари қандай сотилади ва етказиб берилади

23.04.2020

Рус тилида ўқиш

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги электрон тижорат орқали дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш (етказиб бериш) хизматларини тақдим этишда қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этиш лозимлигини эслатиб ўтади.

 

 Етказиб бериш – фақат махсус автомобилда

 

Етказиб бериш учун фойдаланиладиган транспорт лозим даражадаги техник ҳолатда ва озода бўлиши лозим. Ташиш вақтида дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлашга мўлжалланган транспорт воситалари камераларида зарурий ҳарорат режими, намлик ва ҳаво циркуляцияси таъминланиши лозим. Ушбу воситалар дорихона ходими – фармацевтик маълумотга эга мутахассис кузатувида етказиб берилиши лозим.

 

Махсус ҳароратда сақлаш талаб этиладиган дори воситаларини фақат рефрижератор ускуналари ёки ҳароратни мунтазам мониторинг қилиш учун иқлимни назорат қилувчи ускуналар билан жиҳозланган термоконтейнерлар ўрнатилган махсус транспортларда ташиш лозим. Ножўя таъсирларнинг олдини олиш учун дори воситалари ва тиббий буюмларни бошқа турдаги юклар билан бирга ташиш тақиқланади.

 

 Қонунда нима дейилган

 

Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали сотиш мумкин. Уларни ҳужжатларда ва электрон расмийлаштирилган ҳолда сақлаш ва ташиш талабларига қатъий риоя этиш лозим (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг).

 

«Реклама тўғрисида»ги ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар талаблари дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали етказиб бериш хизматларига татбиқ этилади. Хусусан, истеъмолчига ахборот фойдаланиш мумкин бўлган очиқ шаклда, тўғри ва аниқ ҳолда тақдим этилиши, шунингдек унда маҳсулот ва уни етказиб бериш тўғрисидаги барча маълумотлар (товар ва хизматлар номи, таърифи, нархи, алоҳида шартлари) кўрсатилган бўлиши лозим.

 

Бундай маълумот дорихонада ҳам бўлиши керак

 

Дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали сотадиган дорихоналар томонидан қуйидагилар тегишли веб-сайтларида ва/ёки мобиль иловаларида жойлаштирилиши лозим:

  • ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда юридик шахснинг тўлиқ номи;
  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектининг идентификацион рақами;
  • жойлашган жойи;
  • электрон почта манзили;
  • алоқа боғлаш телефон рақами;
  • лицензия мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (рақами, амал қилиш муддати, уни берган ваколатли орган номи).

 

Сотиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, уларнинг аналоглари, савдо номи, чиқарилиш шакли, дозаси, серияси, яроқлилик муддати, чакана сотиш нархи, савдо устамаси миқдори ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48