Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Корхонага бухгалтер нега керак?

27.03.2017

Шу мавзудаги мақолани ёзишдан олдин корхона эгаси бўлган таниш шахсга мурожаат этдик: «Сизга ўзи бухгалтер нега керак?» У деярли биз кутган жавобни қайтарди: «Бу нима деганингиз? Бош бухгалтер менга давлат шуни талаб этгани учун керак». Яъни у учун бухгалтерия ҳисоби – четдан орттирилган ортиқча ташвиш, даҳмаза.

Афсуски, бугунги кунда тадбиркорларнинг кўпи худди шундай фикрда. Агар ҳукумат бухгалтерия ҳисобини бекор қилса, улар енгил нафас ола бошлар эдим, деб ўйлашади. Уларнинг фикрича, бу “даҳмаза” уларнинг ишига ҳалал беради, бухгалтерия бўлимини сақлаб туришнинг ўзи қимматга тушади, қонунчиликнинг, хусусан, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда - Қонун) бухгалтерия талабларини бажариш, Солиқ кодексининг қоидаларига амал қилишни-ку гапирмаса ҳам бўлади.

 

Аммо бухгалтерия тарихига назар соладиган бўлсак, у аслида ҳисоб-китоб қилиш, исталган вақтда иқтисодий аҳволни билиш, мол-мулкнинг ҳолатини аниқлаш ва ундаги ўзгаришларни ўрганиш имконини берувчи савдо китобларини юритиш зарурати сифатида юзага келганини англаш мумкин. Яъни, аввалига у мутлақо ихтиёрий бўлган. Ўтган асрларда ҳукумат томонидан ҳеч қандай мажбурловларсиз банкирлар, савдогарлар ва корхоналар раҳбарлари ундан фақатгина фойдали бўлгани, ишни осонлаштиргани сабаб фойдаланганлар.

 

Бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади корхона фаолиятини тўлиқ очиб беришдир. У тадбиркорларга корхона аҳволини ўрганиш имконини беради: қанча товар харид қилинди, қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарилди, қанчаси сотилди, даромад қанчани ташкил этди ва энг асосийси — янада кўпроқ даромад кўриш учун нима қилиш керак — шу каби саволларга аниқ жавоб беришга ёрдам беради.

 

Худди шу саволларга жавобни бухгалтерия ҳисоби бугунги кунда ҳам бермоқда. Қонуннинг 4-моддасида: “Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир”, дейилган.

 

Тўғри тузилган ҳисоботлар раҳбар ёки бизнес эгасига тўғри қарорлар қабул қилишда қўл келадиган жуда кўп керакли маълумотлар, ахборотларни бериши мумкин. Ушбу қарорлар эса ўз навбатида ташкилотни янада янги марралар, чўққилар, даромадлар сари етаклайди.

 

Масаланинг бошқа томони бор. Бухгалтерлар ташкилот фаолиятини таърифлашни алоҳида “тилда” олиб боришади. Уни алоҳида синчковлик билан ўрганиш талаб этилади. Масалан, NORMA профессионал ривожланиш маркази томонидан тақдим этиладиган ўқув курсларида.

 

Пойтахтимиздаги бухгалтерия курслари ҳақида батафсил — бу ерда.

 

Юртимизда бухгалтерия ҳисоби Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари бўйича амалга оширилади.

 

Кичик корхоналар учун «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ҳам амал қилади.

 

Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби Бюджет кодекси, бюджет ҳисоби стандартлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

 

Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби эса Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган Йўриқномага асосан юритилади.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бухгалтерия корхона эгаси ёки раҳбар ўз бизнеслари қайси йўлдан, қандай қилиб “кетаётгани” ҳақида тасаввур қилишлари учун юзага келган. Айнан мулк эгаси ёки раҳбар фойдаси кўзланган! Ташқи текширувчи органларнинг эмас.

 

Бухгалтерия ҳисобининг асосан иккита вазифаси бор:

  • Иш мобайнида бизнес эгаси корхонанинг молиявий аҳволи ҳақида аниқ-равшан ва тўлиқ тасаввур ҳосил қилиши мақсадини кўзлаб, барча маблағлар, воситалар, материаллар ва меҳнатни пулга айлантириш. Бухгалтерия ҳисоби юртимизда миллий валютада — сўмда юритилиши белгиланган (Қонуннинг 17-моддаси, 9-қисми).
  •  Назоратчи органлар учун бухгалтерия ва солиқ ҳисоботини тайёрлаш. Йиллик молиявий ҳисобот бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот кабиларни ўз ичига олади.

 

 Ушбу функцияларнинг қай бири корхонада асосий ва қай бири иккинчи даражали деб белгилаш ҳар бир бизнес эгаси ёки раҳбарнинг ўзига ҳавола.

 

Бухгалтер сизга нега кераклиги, бухгалтерия бўлимининг асосий вазифаси нималардан иборат эканини тўлиқ тасаввур қилганингиздан кейингина: “Бухгалтерия бўлимини кимга топшириш керак?”, “Қай бири фойдалироқ — штатдаги ўз бухгалтерингизми ёки бухгалтерия хизматини кўрсатувчи ёлланган шахсми?”, “Қандай фирмалар бухгалтерсиз ишласа бўлади?” сингари саволларга жавоб излашга ўтишингиз мумкин. Бу саволларга эга навбатдаги материалларимизда жавоб излашга уринамиз.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48