1 июлдан эътиборан пойтахтимиз аҳолиси кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини расмийлаштириш учун турли хил маълумотномаларни йиғиш заруратидан халос бўладилар.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Кўчмас мулкни қайта расмийлаштириш осонлашади
Кўчмас мулкни қайта расмийлаштириш осонлашади
06.03.2017
Ушбу имконият «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими функционали туфайли юзага келди. Тизим кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ўзгага беришни тақиқлаш, хатлаш бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва сақлайди. Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан нотариал операцияларни амалга ошириш соддалаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом билан «Нотариус» ААТдан фойдаланиш тартибга солинган.
Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш:
- Тошкент шаҳрида – 2017 йил 1 июлдан;
- Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида – 2018 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилади.
Хабарда таъкидланишича, мазкур ҳужжат билан фуқаролар томонидан солиқлар, коммунал хизматлар, электр энергияси бўйича қарз йўқлиги тўғрисида маълумотномаларни, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби тўғрисида маълумотномаларни қоғоз шаклида йиғиш амалиёти истисно қилинди. Янги механизм нотариуслар томонидан тегишли ахборотни идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали реал вақт режимида олинишини кўзда тутади.
Шунингдек, ҳужжат билан Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қуйидаги таклифларни киритиш бўйича масъулият юкланди:
- нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашда электрон тўловларни амалга ошириш бўйича,
- битимлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчи томонидан мурожаат қилиш механизмини жорий қилиш бўйича,
- нотариал ҳаракатлар тўғрисида тушунтиришлар олиш бўйича;
- нотариус қабулига олдиндан ёзилиш бўйича.
Мавзуга доир материаллар:
- Давлат хизматлари марказларида аста-секин ЭРИдан воз кечилмоқда
- Давлат хизматлари учун навбатни масофадан бронлаш мумкин
- Ўқиганлик, иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги архив маълумотномалари – онлайн
- ЯИДХП оптималлаштирилади: нима ўзгаради
- Кириш имтиҳонларига рухсатнома Давлат хизматлари марказларида берилади
- ОТМга ҳужжатлар қандай топширилади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»