Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Кўп квартирали уйни қандай бошқаришни унда яшовчилар белгилайди

14.10.2019

Рус тилида ўқиш

Ялпи мажлисда сенаторлар “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.


Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан 2 май куни қабул қилинган, бу ҳақда биз илгари ёзгандик.

 

Бошқариш усулини танлаш эркинлиги, ўзини ўзи бошқариш, коллегиаллик, очиқлик ва ошкоралик, ташкилий ва молиявий жиҳатдан мустақиллик, жойларнинг мулкдорлари олдида мунтазам ҳисобдорлик кўп квартирали уйларни бошқаришнинг асосий принциплари ҳисобланади.

 

Қонунда кўп квартирали уй ва умумий мол-мулк каби тушунчалар очиб берилмоқда. Биринчиси – бу кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартираларнинг жами.

 

Умумий мол-мулк - кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар.

 

Уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ундаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади, Бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади. Умумий мол-мулк, агар унинг бошқа шахсга берилиши ёки фойдаланиш учун ўтказилиши бошқа мулкдорларнинг ўз мулк ҳуқуқларини амалга оширишини чеклайдиган бўлса, бошқа шахсга берилишига ёхуд бир ёки бир нечта мулкдорга ёки бошқа шахсларга фойдаланиш учун ўтказилишига Қонун билан йўл қўйилмайди.

 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум