Юридик нуқтаи назардан квартирани қайта режалаштиришга реконструкция сифатида қаралади. Бинодаги ўзгаришларни ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри ДКда рўйхатга олиш зарурми?
Амалиётда кўпчилик бу саволни жуда кеч, иш бажарилгандан кейин беради, дея таъкидладилар Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида. Рўй берган ўзгаришларни ДКда рўйхатга олиш “қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш” деб номланадиган тартиб-таомил доирасида амалга оширилади, лекин ундан олдин квартирада қурилиш-можтаж ишларини олиб бориш учун келишиш ва рухсатнома олишга қаратилган қатор таомиллар амалга оширилиши лозим.
Яқинда тартиблар ўзгарди ҳамда ҳозирги кунда руконструкция қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 370-сон қарорига амал қилиш лозим. Янги қоидаларнинг асосий фарқи шундаки, энди турли инстанциялар бўйлаб югуришга ҳожат йўқ. Барча рухсатномаларни квартира жойлашган жой бўйича Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда олиш мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда буни уйдан чиқмай бажариш ҳам мумкин. Зарурат бўлганда зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга масъул бўлган органлар мутахассислари ўзлари қўнғироқ қилиб, реконструкция қилинадиган бинони ўрганиш учун жойига борадилар. Шунинг учун, давлат хизмати учун мурожаат қилганда сўровномани тўлдирганда телефон рақамини хатосиз кўрсатиш муҳим ҳисобланади.
№ |
Тартиб-таомил |
Қандай ҳолларда мазкур тартиб-таомилдан ўтиш зарур |
Мурожаат қилгандан кейин қандай ҳаракатлар кутилади |
1 |
Объектни реконструкция қилиш (қайта режалаштириш) учун рухсатнома олиш |
Объектни реконструкция қилиш деганда қуйидагилар тушунилади:
Қуйидаги ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди:
|
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ҳужжат 5 иш куни ичида берилади. Аризани кўриб чиқиш жараёнида қурилиш бошқармаси мутахассисларининг ташрифини кутинг. Улар жойига бориб реконструкцияни амалга ошириш имкониятини ўрганишлари керак |
2 |
Архитектура-режалаштириш топшириғини (АРТ) ишлаб чиқиш |
Ушбу ҳужжат асосида лойиҳа ташкилотида сизга бўлғуси ишлар лойиҳасини ишлаб чиқадилар. АРТсиз лойиҳалаштириш тақиқланади.
|
Ариза топширилган пайтдан бошлаб 4 иш куни мобайнида АРТни ишлаб чиқиш учун Қурилиш вазирлигининг ваколатли ташкилоти билан шартнома имзолашни ва у бўйича тўловни амалга оширишни таклиф қиладилар. АРТни ишлаб чиқиш муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
3 |
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш |
Қурилиш-монтаж ишларини рухсатнома олмасдан амалга ошириш тақиқланади
|
1 иш куни мобайнида рухсатнома расмийлаштирилади ва инспекция томонидан қурилиш соҳасида назоратни амалга ошириш бўйича шартнома тузилади |
4 |
Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш |
Мазкур таомил далили бўйича барча зарур маълумотлар давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДУК ҳужжатларига киритилади
|
9 кун муддатда қабул қилиш далолатномасини оласиз. Уни расмийлаштириш жараёнида давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК ходимлари жойига бориб қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни ўрганиб чиқади |
Ҳар бир хизматни олишда ЭКИҲнинг 30%и миқдорида йиғим тўлаш лозим бўлади.
Қайта режалаштириш ушбу тартиб-таомилларга риоя қилинмаган ҳолда амалга оширилган тақдирда нима қилиш керак. Ишлар ўзбошимчалик билан бажарилган бўлиб чиқади. Энди Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ-5017-сон Фармони ва Президентнинг 18.04.2017 йилдаги 2900-сон қарорига биноан бу масала билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) шуғулланиши керак.
Инспекцияда мухбирга хабар беришларича, квартиралар ва кўп хонадонли уйларда ноқонуний қайта режалаштириш далили аниқланган тақдирда биноларни дастлабки ҳолатга келтириш бўйича чоралар кўрилади. Бу ишларни бино мулкдори ўз ҳисобидан унга кўрсатма тақдим этилган пайтдан бошлаб 15 кун ичида бажариши керак. Талаб эътиборсиз қолдирилган тақдирда иш кўриб чиқиш учун судга берилади.
Исталган манфаатдор шахс квартира реконструкция қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилиши мумкин.
Бажарилган ишлар далили бўйича квартирани қайта режалаштиришни расмийлаштириш тартиб-таомили қонунчиликда назарда тутилмаган. Шубҳасиз, қонун чиқарувчи бузилишлар ва авариявий вазиятларни олдини олиш каби чора-тадбирлар моҳиятидан келиб чиққан.
Белгиланган нормаларга риоя қилган ҳолда, квартирани иккинчи қайта режалаштиришни фақат биринчи қайта режалаштириш оқибатларини ўз ҳисобидан бартараф этгандан кейин амалга ошириш мумкин.
Олег Гаевой.