Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганликка оид жиноий модда бекор қилинади

03.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Қонунчилик палатасининг 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. 

 

Қуйидагилар улар жумласидандир:

 

  • «Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. 145 мамлакат томонидан ратификация қилинган мазкур Конвенциянинг асосий мақсади маданий ўзликни намоён қилишнинг турли хил шаклларини сақлаш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик, ҳамфикрликни мустаҳкамлаш асосида турфа маданиятларнинг эркин мулоқоти учун зарур шароитларни яратишдан иборатдир;

 

  • Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган тегишли ўзгартишлар. Бундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари республикамиз фуқаролари, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга дифференциация қилинади (МЖТКнинг 225-моддаси), жиноий жавобгарлик эса (ЖКнинг 224-моддаси) бекор қилинади;

 

  • «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар. Лойиҳада Ҳукуматнинг очиқ, шаффоф фаолият юритиши, унинг ваколатлари аниқ соҳа ва йўналишлар бўйича белгилаб берилмоқда. Бош вазир томонидан ҳудудларда ҳукуматнинг мавзули сайёр мажлислари ўтказилиши назарда тутиляпти. Ҳукумат раҳбари, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раисларининг ваколатлари ҳамда жавобгарлиги белгилаб берилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мониторингини олиб бориш ҳамда таҳлилини юритиш қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйилади;

 

  • ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси. Ҳужжат Президентнинг 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган. У мазкур соҳанинг бошқарув тизими такомиллашгани муносабати билан унинг асосий вазифалари ва функциялари доирасини кенгайтиради;

 

  • «Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. Орден билан қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, халқлар якдиллигига эришишдаги алоҳида хизматлари, ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришдаги сермаҳсул фаолияти, минтақалараро келишувга эришиш, шунингдек, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун мукофотланади;

 

  • «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга киритиладиган тузатишлар. Лойиҳанинг мақсади электр, иссиқлик энергияси, ёқилғи ва бошқа ноанъанавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳада янада оқилона фойдаланиш, шунингдек энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини ва замонавий тежамкор технологияларини жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборатдир. Ўзгартиришлар энергия ресурслари харажатларини оптималлаштириш, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини тизимли мониторинг қилишга имкон яратади;

 

  • Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар. Хусусан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида реализация қилиш тақиқланади. Умумий савдо майдони 1 000 кв.метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар), ярмарка павильонларида реализация қилиш тақиқланиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, мамлакатга алкоголь маҳсулотларини (пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно) полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб кириш тақиқланади. Қоидабузарликлар учун жавобгарлик қайд этилади;

 

  • тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси. Қонунларда қайд этиладиган ўзгартиришларни биз аввал ҳам ёритган эдик (бу ерда ва бу ерда қаранг).

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

матбуот хизмати материаллари асосида.

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48