Давлат статистика қўмитаси илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга оширган микрофирмалар ва кичик корхоналар танлама кузатувини ўтказиш санасини эълон қилди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Март ойида кичик корхоналар танлама кузатуви ўтказилади
Март ойида кичик корхоналар танлама кузатуви ўтказилади
02.03.2017
Кузатув Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 27 февралдаги 11-сон буйруғига мувофиқ жорий йилнинг 28-31 март кунлари ўтказилади. Мазкур ҳужжат билан “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини амалга оширган микрофирма ва кичик корхоналар танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вақтинчалик тартиб” тасдиқланди.
Мамлакатимиз илмий салоҳиятининг ривожланишида микрофирма ва кичик корхоналарнинг салмоғини баҳолаш учун зарур бўлган статистик маълумотларни шакллантириш ушбу кузатувнинг мақсади ҳисобланади.
Шуни инобатга олиб, Давлат статистика қўмитаси илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмалари билан шуғулланадиган микрофирма ва кичик корхоналарнинг мазкур сўровда фаол иштирок этишларини сўрайди.
2-фан кузатув анкетасини тўлдириш ва тўлдирилган анкеталарни тақдим этиш жорий йилнинг 10 март куни Давлат статистика қўмитасининг веб-сайтида жойлаштириладиган eStat 2.0 тизими орқали электрон кўринишда амалга оширилади.
Мавзуга доир материаллар:
- Аудиторларни сертификатлаштириш тизими такомиллаштирилади
- Истиқболли тадбиркорларга – таълим ва микрокредитлар
- 1 сентябрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
- Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
- ССП ЕИда стажировка ўташ учун талабгорларга янги қабул эълон қилди
- Молиявий эркинликнинг 10 шарти
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»