Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Метрологик хизматлар учун нархлар ўзгаради

18.08.2016

2016 йил 25 августдан эътиборан метрологик хизматлар учун янги декларация қилинган нархлар жорий қилинади, деб хабар берилади Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги расмий сайтида.

“Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” давлат корхонасининг нархлар декларацияси Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси томонидан 2016 йил 9 августда рўйхатдан ўтказилган (15-ТГ-2016-сон).

 

13 номдан иборат декларация қилинган нархлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, метрология – бу  ўлчов тизимлари ривожланишини, шунингдек ўлчов бирликлари ва уларнинг эталонларини барпо этадиган амалий илмий фандир. Ўлчовлар, уларни ўтказиш усуллари ва воситалари ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан сифатида  метрология аниқ тартибга солинадиган ўрнатилган стандартларга, норматив базага риоя қилади.

 

Мавзу бўйича материал:

 

ИДХЯПда “Ўзстандарт”дан янги хизматлар