Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

МҲХСни ўқитиш бўйича иккинчи онлайн ўқув платформаси ишга туширилади

16.06.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ташаббуси билан аккредитациядан ўтган ўқув марказлари билан ҳамкорликда 2020 йил сентябрь ойида “МҲХС асослари” бўйича ўзбек ва рус тилларида бепул онлайн ўқув платформалари ишга туширилган эди (ifrs.academy ва profimsfo.uz).

 

Масофавий таълимнинг бундай шакли МҲХС бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва мутахассисларни малакасини доимий тарзда ошириш имконини беради.

 

Маълумот учун: 2020 йил сентябрь ойидан ҳозирги кунга қадар, «ifrs.academy» ва «profimsfo.uz» таълим платформаларидан 13000 нафардан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган.

 

МҲХС бўйича ўқитиш чора-тадбирларининг мантиқий давоми сифатида барча ўқув материаллари, видеодарслардан фойдаланиш имконияти сақланиб турадиган, 2025 йилга қадар ҳар йили янгиланиб борадиган “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” бепул онлайн ўқув платформаси жорий йилнинг 29 июнидан ишга туширилади. 

 

Ушбу ўқув платформаси бўйича курсларнинг биринчи босқичи 2021 йил июндан ноябргача веб-семинарлар шаклида ўтказилади ва учта ўқув модулини ўз ичига олади:

 

Янги босқич талабаларга, педагог кадрлар ва барча мутахассисларга МҲХС бўйича чуқур билим ва кўникмаларни тасдиқловчи бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича халқаро ва миллий сертификатларни олишга тайёргарлик кўришда, шунингдек олинган билимларни амалда қўллаш ва МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботларни мустақил туза олиш кўникмаларини шакллантиришда кўмаклашади.

 

Бундан ташқари, ҳозирги кунда бюджет ҳисоби ва ҳисоботи соҳасида халқаро стандартларни (IPSAS) жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар ҳам олиб борилмоқда.

 

Юқорида келтирилган таълим платформалари IPSAS  бўйича асосий таълим кўникмаларини ҳам таъминлайди.

 

Ўқув машғулотларини муваффақиятли тугатган тингловчилар молиявий ҳисоб ва молиявий ҳисоботни тузишга доир қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўладилар:

  • корхонанинг молиявий ҳисоботини тузишда ҳисоб юритишнинг асосий халқаро тамойилларини амалда қўллаш;
  • ҳисоботларнинг мунозарали масалаларини ҳал қилишда профессионал ёндашиш кўникмаларини эгаллаш;
  • МҲХС бўйича "Молиявий ҳисобот" имтиҳонини топширишга пухта тайёргарлик кўриш.

 

“МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” онлайн-платформасидан фойдаланиш имконияти қуйидаги шахсларга тақдим этилади:

  • "МҲХС асослари" курсини муваффақиятли тугатган шахслар;
  • молиявий ҳисоб соҳасида халқаро тан олинган сертификатлар, аудитор, ички аудитор, солиқ маслаҳатчиси сертификатлари, "МҲХС асослари" курси бўйича олинган сертификатларга эга шахсларга.

 

"МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" бепул онлайн курсига бу ерда рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48