Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Мобиль қурилмалар рўйхатдан ўтказилади

01.04.2019

Рус тилида ўқиш

2019 йил 1 апрелдан уларни ҳисобга олиш тизими жорий этилади, дея хабар беради ўз сайтида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

 

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси ҳисобга олиш тизимининг оператори сифатида белгиланди.

 

GSM-операторлар тармоғида фойдаланилаётган қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг эгаларидан ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди – бу автоматик тарзда ва бепул амалга оширилади.

 

Ҳисобга олиш қуйидаги қурилмалардан фойдаланишни чеклашга имкон беради:

  • контрафакт, яъни IMEI-коди қурилманинг ҳақиқий моделига мувофиқ келмайдиган;
  • ўғирланганлик ёки йўқотганлик сабабидан «қора рўйхат»га кириб қолган;
  • божхона назоратидан ўтмаган.

 

Мобиль қурилма сотиб олишдан аввал унинг IMEI-коди мақоми тўғрилигини uzimei.uz тизимининг расмий сайтида текшириб олиш тавсия этилади.

 

Назорат тизими қуйидагиларга имкон беради:

  • абонент қурилмаларидан фойдаланиш/ўғирланган қурилмалар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва аниқлаш даражасини ошириш;
  • уларнинг контрабандасини чеклаш;
  • харидорларга қурилмаларни сотиб олиш пайтида уларнинг мақомини текширишга, харид қилинаётган маҳсулот сифати ва сервис хизмати кафолатини таъминлашга ёрдам бериш;
  • хавфсизлик талабига жавоб бермайдиган контрафакт абонент қурилмаларидан фойдаланишни камайтириш ҳисобига фуқаролар соғлиғини ҳимоялаш;
  • контрафакт қурилмалар ноқонуний айланмасининг пасайиши ҳисобига телекоммуникация бозорида соғлом рақобатни таъминлаш.

 

Ҳозирги пайтда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган, Бельгия, Кипр, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Венгрия, Ирландия, Италия, Норвегия, Португалия, ЖАР, Швеция, Буюк Британия шулар жумласидандир. GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинуви бошқа мамлакатлар ҳудудида ўғирланган ёки йўқолган қурилмаларни Ўзбекистонда ишлатишни чеклаш имконини беради, ва аксинча, GSMAга аъзо компаниялар тармоқларида мамлакатимизнинг «қора рўйхати»га киритилган қурилмаларни ишлатишнинг имкони бўлмайди.




 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум