Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Мустақиллик кунида неча кун дам оламиз

22.08.2019

Рус тилида ўқиш

«Norma» 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасининг давомийлигини ҳисобга олган ҳолда 2019 йил август охири – сентябрь бошида дам олинадиган кунлар календарини тайёрлади.

 

Эслатиб ўтамиз, расмий сана – Мустақиллик куни муносабати билан бир неча кун дам олинади. Дам олиш кунлари сони қанча бўлиши эса иш берувчи томонидан белгиланган иш вақти режимига боғлиқ бўлади.

 

2 сентябрь душанба куни – барча учун қўшимча дам олиш куни. Ҳафтасига икки кунлик дам олиш куни (шанба, якшанба) билан 5 кун ишлайдиганлар 7 сентябрь шанба дам олиш куни кўчирилганлиги ҳисобига 3 сентябрь сешанба куни ҳам дам оладилар, шанба куни эса ишлаб берадилар. Шу тариқа, 31 август–3 сентябрь кунлари дам олинади, 4–7 сентябрь кунлари ишланади (ундан кейин календарь бўйича «штат» жадвалига кўра).

 

«6/1» режимида ишлаб, якшанбада бир кун дам оладиганларга шанба дам олиш куни кўчирилганлиги тааллуқли бўлмайди, чунки улар учун шанба шундоқ ҳам иш куни ҳисобланади. Шу боис улар қуйидаги календарда кўрсатилганидек, 1 ва 2 сентябрь кунлари дам оладилар.

 

 

Шунингдек эслатиб ўтамиз, бюджет ташкилотларида ходимларнинг йиллик меҳнат таътиллари қисқартирилиши билан қўшимча дам олиш кунлари компенсацияланади (бироқ таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда ушбу дам олиш кунлари ҳақиқий таътилга қўшилади), бошқа ташкилотларда эса – молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда жамоа шартномалари ёки бошқа локал ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум