Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Навоий давлат университети ташкил этилмоқда

01.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 31.10.2024 йилдаги "Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

 

Аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, иқтисодиёт, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилмоқда.

 

Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

  • илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;
  • замонавий ўқув, илмий ва IT-лабораториялар базасини яратиш ва уларни илғор технологик ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, илмий-инновацион тадқиқотларни трансфер қилиш;
  • талабаларни илмий-инновацион фаолиятга, ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий лойиҳаларни амалга оширишга кенг жалб этиш, уларнинг натижаларини қўллаш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
  • ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари, илғор таълим технологиялари ва усулларини жорий этиш, шунингдек, талабаларда ўз-ўзини ўқитиш, тизимли таҳлил ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;
  • етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишни Университетда давом эттирадилар ва 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга Университет дипломи берилади.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Университетда қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади: аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, сунъий интеллект, иқтисодиёт, бизнес ва туризм, инвестицияларни бошқариш, қишлоқ хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, логистика.

 

Таълим жараёни дуал таълим шаклида ташкил этилади, корхона ва ташкилотларда тегишли йўналишлар бўйича кафедраларнинг филиаллари ташкил этилади, таълим жараёнига кўп йиллик меҳнат фаолияти тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассислар жалб этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-2027 йилларда Навоий давлат университетини комплекс ривожлантириш дастури;
  • 2026-2030 йилларда Навоий давлат университетининг ўқув ва илмий лабораториялари моддий-техник базасини яратиш дастури.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 01.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова