2021 йил 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисини 2021 йил 23 апрель куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Улар орасида:
- “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги;
- “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги;
- “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги;
- “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги;
- “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги;
- “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги;
- “Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2019 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.
Ҳисоб палатаси, Бош прокурорнинг прокуратура органларининг фаолияти тўғрисида, Марказий банк бошқаруви раисининг ҳисоботлари эшитилиши назарда тутилган.